Болгария янги йилдан еврога ўтади
Аҳолининг 51 фоизи ягона валютага ўтишни қўллаб-қувватласа, 45 фоизи бунга қарши. Айримлар нархлар ошишидан хавотирда.

Болгария ҳукумати 2026 йилдан бошлаб мамлакат ҳудудида еврони расмий миллий валюта сифатида жорий этилишини расман эълон қилди.
Болгария еврозонага қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда, аммо Россия таъсиридаги ёлғон ахборот хавотир уйғотмоқда.
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляеннинг айтишича, “еврога туфайли Болгарияда савдо ҳажми ошади, кўпроқ инвестициялар жалб этилади ва янада кўпроқ иш ўринлари ҳамда реал даромадлар пайдо бўлади".
Яқинда Софияга ташрифи чоғида иқтисодиёт бўйича комиссар Валдис Домбровский бу қадам Россиянинг Украина билан уруши, кучайиб бораётган геосиёсий танглик ва глобал иқтисодий ноаниқликлар шароитида Европа бирдамлигининг аҳамиятини яна бир бор кўрсатишини айтди.
“Кўпгина Европа давлатлари, жумладан Болгария ҳам, бугунги дунёни ёлғиз ўзи шакллантириш учун жуда кичик. Улар зарур сиёсий ва иқтисодий таъсир кучига фақат Европа Иттифоқининг йирик тузилмаларига тўлиқ қўшилиш орқали эга бўлишлари мумкин” деди у.
Шунга қарамай, тарғиб қилинаётган фойдаларга қарамасдан, болгарлар бу борада бирлашганича йўқ. Молия вазирлиги ўтказган сўров натижаларига кўра, аҳолининг 51 фоизи ягона валютага ўтишни қўллаб-қувватласа, 45 фоизи бунга қарши.
Июн ойида парламентда Еврокомиссия Болгариянинг еврога қўшилишини маъқуллаганида жанжал ҳам келиб чиққан, ўнг радикал, россияпараст “Уйғониш” партияси депутатлари минбарни тўсиб қўйган эди.
Софияда жойлашган Иқтисодиёт институти мутахассиси Петар Ганевнинг айтишича, евро масаласидаги бўлиниш мамлакатдаги кенгроқ сиёсий тангликнинг белгиси.
“Бу ажабланарли эмас. Мамлакат деярли барча масалаларда иккига бўлинган” деди Ганев. “Узоқ давом этган сиёсий беқарорликдан сўнг жуда тажовузкор сиёсий муҳитга келиб қолдик.”
Тўрт йил давом этган сиёсий инқироз, етти маротаба ўтказилган парламент сайловлари ва кенг тарқалган коррупция ҳукуматга бўлган ишончни емириб, сиёсий муҳитни янада кескинлаштирди. Декабр бошларида собиқ бош вазир Росен Желязков ҳукуматининг атиги бир йилдан кам ишлагач, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган коррупцияга қарши норозилик намойишлари ортидан истеъфога чиқди.
Сиёсий инқироз еврони жорий этишга тўсқинлик қилмаслиги кутилаётган бўлса-да, кўплар ўтиш даврида нархлар кескин ошишидан қўрқмоқда. Ўртача ойлик маоши тахминан 1100 фунт стерлинг бўлган аҳолининг катта қисми бунга чидаши қийин бўлиши мумкин.
Қишлоқ ҳудудлари аҳолиси ва кексалар инфляциядан энг кўп зарар кўриши кутилмоқда ва айнан улар ўтиш жараёнидан энг кўп қўрқмоқда. Гарчи Брюссел бунга далиллар йўқлигини айтган бўлса-да.
Дунай бўйи бўйлаб сайр қилаётган Видин шаҳридаги 67 ёшли пенсионерлар Ненчо ва Мая Нешевлар ҳам инфляция эҳтимоли ва оилавий бюджетга таъсири ҳақида ташвиш билдиришди.
Ганев еврога ўтиш жараёни силлиқ кечишига ишонганини айтиб, бир неча ҳафтадан сўнг болгарлар янги валютага ўрганиб кетишини таъкидлади. “Мамлакатимиз учун нима бўлиши, евроҳудудда яхши намуна бўламизми ёки ёмон — бу тўлиқ бизнинг қўлимизда,” деди у.