platina.uz
Жамият

Алишер Усмоновлар

Platina.uz Ўзбекистонга алоқадор ва у ерда амалдор бўлиб ишлайдиган отдошлар ҳақида маълумот тўплади.

Алишер Усмоновлар
Фотоколлаж: Platina.uz

Platina.uz Ўзбекистонга алоқадор ва Ўзбекистонда маълум бир амалда фаолият олиб борадиган Алишер Усмоновлар ҳақида маълумот тўплади.

Алишер Усмонов (Аброрович) – Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси. У ушбу лавозимга 2020 йил охирида тайинланган. Бунга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда 2-даражали "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган.

Алишер Усмонов (Атаханович) – Олий суд раисининг биринчи ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси. Мазкур лавозимга 2025 йил сентябрда тайинланган. У 2022 йилдан буён Наманганда ишлаётганди. Ундан аввал фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича президент маслаҳатчисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Алишер Усмонов (Бурхонович) – келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер. У 2016 йилдан кейин Ўзбекистон билан алоқаларини янада яхшилади. Кўплаб хайрия ишларида қатнашиб келади. Ўзбекистонга ҳам молиявий кўмак ажратади.

Алишер Усмонов (Анварович) – Навоийда шимолий кон бошқармаси бўлим бошлиғи. Бу одам ҳақида маълумот етарли эмас. Бугун Тошкент шаҳар судида айни шу исм-шарифли инсоннинг иши кассация тартибида кўриб чиқилди. У 198-модда 3-қисми (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан судланмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid