platina.uz
Жамият

"Ўзэнергосотиш" бошқаруви раиси ўринбосари ишдан кетди

Шоҳруҳ Карабаев оилавий шароити сабабли ўз вазифасидан озод этишни сўраб ариза ёзган. 

"Ўзэнергосотиш" бошқаруви раиси ўринбосари ишдан кетди

"Ўзэнергосотиш" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Шоҳруҳ Карабаев лавозимидан озод этилди.

2026 йил 6 январ куни "Ўзэнергосотиш" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамият бошқарув таркибига оид муҳим масала кўриб чиқилди.

Жамият бошқарув раисининг ўринбосари Ш. Э. Карабаевнинг оилавий шароити сабабли ўз вазифасидан озод этишни сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилди.

Мазкур қарор "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун ҳамда жамият уставига мувофиқ қабул қилинган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid