platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори ишлаб чиқарилади

Миср компанияларидан бири ушбу ташаббусни билдирди, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга бу лойиҳаларни бошлашни топширди.

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори ишлаб чиқарилади

Миср компанияларидан бири Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни фойдаланишга киритиш ва пивот ускуналарини ишлаб чиқариш, яна бир йирик компания гепатит “С” вирусига қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган.

Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлашни топширган.

Янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 триллион долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади.

Шунингдек, Қатар ўзидаги эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун жозибадор солиқ имтиёзлари жорий қилган, электр энергияси, сув ва бошқа коммунал хизматлар харажатининг 20-30 фоизига субсидия беради.

"Агар Қатардаги саноат зоналарида ўзимизни маҳаллий корхоналарни ишлаб чиқаришини ташкил қилсак, ушбу давлат орқали 60 миллион аҳолиси бўлган Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади", деди давлат раҳбари.

Қатардаги элчи ва бошқа мутасаддиларга бу борада маҳаллий корхоналар билан ишлаб, лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Миср тажрибаси асосида Китоб туманида 5 гектардан 100 тонна “супер-супер элита” картошка уруғлиги олинди. Мисрлик инвесторлар буни 1 минг гектарга етказишга тайёр.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid