platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ Эрондаги вазият бўйича баёнот берди

Ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакат фуқаролари қайд этилмаган. 

Ўзбекистон ТИВ Эрондаги вазият бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Эрондаги вазият бўйича баёнот берди.

Вазирлик "Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини" билдирган.

Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.

"Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охиридан бери Эронда иқтисодий инқироз сабаб намойишлар бўлиб ўтмоқда. Унда 544 нафар киши ўлгани маълум.

Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи мамлакат можаро эҳтимолига тайёр эканини, шу билан бирга музокараларга ҳам очиқлигини билдирди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid