platina.uz
Жаҳон

Жанубий Корея собиқ президенти учун ўлим жазоси сўралди

Прокуратура собиқ президент Юн Сок Ёлни суд ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни эгаллаб олиш орқали тўнтариш уюштиришда айблади. 

Жанубий Корея собиқ президенти учун ўлим жазоси сўралди

Прокурорлар Жанубий Корея собиқ президенти учун ўлим жазосини сўради.

Жанубий Кореяда махсус прокурорлар гуруҳи 2024 йил декабр ойидаги ҳарбий ҳолат иши бўйича собиқ президент Юн Сок Ёл учун ўлим жазосини талаб қилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Якуний суд мажлиси Сеул марказий округ судида бўлиб ўтди.
Прокуратура собиқ президентни суд ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни эгаллаб олиш орқали ҳокимиятни сақлаб қолишга интилган тўнтариш уюштиришда айбламоқда.

2024 йил декабр ойида мамлакатда йирик сиёсий инқироз рўй берди. Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда "Шимолий Корея тарафдорлари бўлган давлатга қарши кучларни йўқ қилиш" зарурлигини айтиб, ҳарбий ҳолат эълон қилди.
Бироқ, бир неча соатдан кейин парламент ҳарбий ҳолатни бекор қилди.

Парламент аъзолари президентни импичмент қилиш учун овоз беришди. Юн Сок Ёл ҳокимиятдан четлаштирилди ва кейинчалик ҳибсга олинди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid