Бир йилда меҳнат фаолиятидаги бахтсизлик сабаб 216 та ўлим кузатилди
Саноат тармоқларидаги энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасига тўғри келди. 432 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистонда бир йилда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сабаб 216та ўлим кузатилди.
Давлат меҳнат инспекциясининг 2025 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бўйича 849 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шулардан 216 та ҳодиса ўлим билан, 583 таси оғир оқибатли, 50 таси гуруҳий ҳодисалар сифатида қайд этилган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жабрланганлар сони 961 нафарни ташкил этган бўлиб, улардан 248 нафари вафот этган, 680 нафари эса оғир жароҳат олган. Шунингдек, 33 нафар фуқаро енгил жароҳатланган.
Ҳисоботга кўра, саноат тармоқларидаги энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасига тўғри келган.
-Қурилиш - 234 та
-Енгил саноат - 47 та
-Транспорт - 37 та
-Қишлоқ ва сув хўжалиги - 36 та
-Энергетика - 34 та
-Соғлиқни сақлаш - 27 та
-Навоий КМК - 22 та
-Олмалиқ КМК - 11 та
-Кимё саноати - 11 та
-Мактабгача таълим - 8 та
-Бошқа соҳалар - 370 та
Шунингдек, энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент (153 та) шаҳрида юз берган бўлса, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида бу кўрсаткич 16 та ташкил этган ва ҳудудлар бу борада энг ижобий натижани қайд этган.
-Тошкент шаҳри – 153 та
-Тошкент вилояти – 75 та
-Андижон – 75 та
-Қашқадарё – 93 та
-Бухоро – 92 та
-Навоий – 65 та
-Самарқанд – 53 та
-Фарғона – 50 та
-Сирдарё – 46 та
-Қорақалпоғистон – 47 та
-Жиззах – 35 та
-Наманган – 33 та
-Хоразм – 16 та
-Сурхондарё – 16 та
Бундан ташқари, ушбу ҳолатлар ортидан 432 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, шунингдек, 241 нафар шахсга маъмурий жарима қўлланган.