platina.uz
Жамият

Азамат Ўроқов ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

У аввал Навбаҳор тумани ҳокими сифатида ишлаган.

Азамат Ўроқов ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Азамат Ўроқов ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ички ишлар вазирлигида Президентнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси якунлари муҳокама қилинди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги 4 034 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Бу эса умумий маҳаллаларнинг 44,8 фоизи “яшил” тоифада сақланиб қолишига хизмат қилди.

Тадбир якунида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғига мувофиқ, вазирликнинг амалдаги захирасида бўлган полковник Ўроқов Азамат Шодиевич Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У аввал Навбаҳор тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid