platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда наркосавдогарлар ушланди

Улар наркотикни Тожикистондан келтирган. Қонунчиликка мувофиқ бундай жиноят содир қилган шахслар 10 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин. 

Қорақалпоғистонда наркосавдогарлар ушланди

ДХХ наркосавдогарларни қўлга олди.

ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва ИИВ тезкор ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1972 й.т., муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 г “опий” моддасини Шуманай туманида яшовчи, 1965 й.т. мижозга 4 млн сўмга сотган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Шунингдек, нукуслик наркосавдогарнинг ёнидан қўшимча 5 г “опий” ҳам олинди.

Аниқланишича, у ажал оғусини ўзининг 1981 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олган бўлиб, Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбирда мазкур шахс 20 г “опий”ни 8 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, унинг ёнида бўлган сумкадан ҳам 1 кг 176 г “опий” моддаси олинди.

Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда учала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Таъкидлаш лозимки, қонунчиликка мувофиқ бундай жиноят содир қилган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Аввалроқ Фарғонада автомобил бакидан 11 кгдан ошиқ наркотик топилганди.

Бундан ташқари ушбу жараёнда 6945 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам яширилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid