Нодир Муҳиддинов “Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари этиб тайинланди
У “Ўзбекнефтгаз” тизими, Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Муҳиддинов Нодир Убайдуллаевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг геология масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нодир Муҳиддинов геология-қидирув ишларини ташкил этиш, углеводород ресурсларини ўрганиш ва қазиб чиқариш жараёнларини бошқариш йўналишларида кўп йиллик бой тажриба эга.
Меҳнат фаолиятини Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтидан бошлаган ва “Ўзбекнефтгаз” тизими, Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, декабрда Абдуғани Сангинов "Ўзбекнефтгаз" раиси этиб тайинланганди.
У тайинловга қадар "Ўзбекгидроэнерго"га раҳбарлик қилиб келган.