platina.uz
Жамият

Ucell собиқ раҳбари: "Отамни вазир бўлишидан бир ҳафта аввал ўлдириб кетишган"

Владимир Кравченко отасининг фожиали ўлими ҳақида илк бор очиқ маълумот берди. 

Ucell собиқ раҳбари: "Отамни вазир бўлишидан бир ҳафта аввал ўлдириб кетишган"

Ucell’нинг собиқ раҳбари Владимир Кравченко дадаси вазир бўлишидан бир ҳафта аввал ўлдириб кетилгани ҳақида гапирди.

Ucell компаниясининг собиқ бош директори, шунингдек, Uzmobile’га ҳам бир муддат раҳбарлик қилган Владимир Кравченко отасининг фожиали ўлими ҳақида Nima Gap подкастида илк бор очиқ маълумот берди.

Кравченконинг айтишича, унинг отаси ўз вақтида алоқа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

1996 йилда эса марҳум президент Ислом Каримов уни вазир лавозимига тайинлашга қарор қилган. Бироқ орадан бир ҳафта ўтгач ўлдириб кетишган.

“Суҳбатга киряптилар. Икки ҳафтадан кейин вазир бўласан, дейишяпти. Бир ҳафтадан кейин эса шу иш бўляпти. Кўз олдимда ўлдириб кетишган”, дейди Кравченко.

Унинг айтишича, отасининг ўлимидан сўнг, икки киши қамоққа олинган, аммо қотилликнинг асосий сабаби ва айбдорлари номаълумлигича қолган.

"Ўзлари билан 500 та видеокассетани ҳам олиб чиқиб кетишган", дейди Кравченко.

Кравченко 1985 йил туғилган, Тошкент халқаро Вестминстер университетини тамомлаган. У 2018 йилда Ucellʼга директор бўлганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid