platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Путиннинг қароргоҳига ҳужумни қоралади

Икки раҳбар суҳбатида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Путиннинг қароргоҳига ҳужумни қоралади

30 декабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия Президентининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади.

Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги – 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid