platina.uz
Жамият

Туман ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларига янги ваколат берилади

2026 йил 1 январдан туман(шаҳар)лар бюджетлари харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Туман ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларига янги ваколат берилади

2026 йил 1 январдан туман(шаҳар)лар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида туман(шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари бошлиғи ҳисобланади.

26 лдекабр куни “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари маблағларининг бўш турган қисмини аукцион орқали тижорат банкларида депозитга қўйиш ҳисобига қўшимча даромад топишга рухсат берилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан туман(шаҳар)лар бюджетлари харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди.

2026 йил 1 апрелдан шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудларга улар томонидан етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экилиши чоралари кўрилади.

Бунда мазкур тартиб 2027 йилдан республиканинг барча ҳудудларидаги ободонлаштириш бошқармаларида жорий этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid