platina.uz

Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди

Қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жамият
26 июль, 16:14
Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатди. Бунга жами 2 млрд. сўмдан ошиқ тендер савдоларидаги қонун бузилишлари сабаб бўлган.

Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин ва 2024 йил I-ярим йиллик ҳолатига 13 та 1 млрд 356 млн сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) томонидан иштирокчилар (“ISLAMOV TRADER” МЧЖ,“BERUNIY MEDICAL” МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан буюртмачига (Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси) “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилган. Ташкилотга қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+