Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Жамият
4 кун аввал, 15:43
Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди.

Қарорга кўра,  Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Бош бошқармага тегишли бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари ҳамда товар-моддий активларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, Тошкент вилояти ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилишини таъминлайди.

Тугатилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилади.

Шунингдек,  Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳам ихчамлаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,Урганч ободонлаштириш бошқармасининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалининг қайта шакллантирилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Шовот» маданият ва истироҳат боги» давлат унитар корхонасини Шовот канали ҳудудларини ободонлаштириш участкаси сифатида Урганч ободонлаштириш бошқармасига қўшиб юборилади.

Урганч ободонлаштириш бошқармаси «Шовот» маданият ва истироҳат боги» ДУКнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+