platina.uz
Жамият

Автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб экостикерлар берилади

Эски машинасини алмаштираман деганларга автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. Иссиқхоналарда филтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилади. 

Автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб экостикерлар берилади

Автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб экологик стикерлар бериш тизими жорий қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев мурожаатномада экологик муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шаҳарлардаги тирбандликлар нафақат одамлар ҳаётини қийинлаштирмоқда, балки экологияга ҳам жиддий зарар етказаётгани қайд этилди. Шу боис, дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб экологик стикерлар бериш тизими жорий этилади.

Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади.

Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади.

Йирик корхоналарга фильтр, тозалаш иншооти ва ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона бор. Энди фильтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилади. Улар пойтахт атрофидан кўчирилиб, ҳамма жойда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш йўлга қўйилади.

Шу мақсадда 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилади, уларнинг таркибига ўтмоқчи бўлган иссиқхоналарга алоҳида субсидия берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid