platina.uz
Жамият

Тошкентда резидентлар учун пуллик автотураргоҳ нархлари белгиланди

Автотураргоҳ ташкил этилган ҳудудий зоналарда ёки ушбу кўчаларга чегарадош бўлган маҳаллаларда яшовчи жисмоний шахслар резидент деб ҳисобланади. 

Тошкентда резидентлар учун пуллик автотураргоҳ нархлари белгиланди

Тошкент шаҳрида резидентлар учун пулли автотураргоҳ нархлари белгиланди.

Шунингдек, бу бўйича рухсатномалар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими қарорида гап боради.

Резидентлар кимлар ва улар қандай ҳуқуқларга эга?

Қарорга мувофиқ, пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилган ҳудудий зоналарда ёки ушбу кўчаларга чегарадош бўлган маҳаллалардаги уйларга мулк ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар резидент деб ҳисобланади.

Қарорга кўра, ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномалари рўйхатга киритилиши мумкин.

Унга кўра, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул, қолган вақтларда эса белгиланган тарифлар асосида тўлов ундирилади. Рухсатнома бир йиллик муддатга берилади.

Йиллик резидентлик тўлови учун бир БҲМ (амалда 412 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак бўлади. Агар резидент рухсатнома муддати тугашидан камида 2 ой олдин (лекин 6 иш кунидан кечиктирмай) янгилаш учун ариза берса, унинг муддати узилишларсиз узайтирилади.

Ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Рахмановга тегишли органлар билан биргаликда резидент рухсатномаларини беришнинг маъмурий регламентини қабул қилиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, "Тошкент Инвест компанияси" АЖ ушбу ўзгаришлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid