platina.uz
Жамият

Нукусда сохта банк ходими қўлга олинди

У икки фуқарога жами 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтган. 

Нукусда сохта банк ходими қўлга олинди

Нукус шаҳрида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ҳ.К. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 2 нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништириб, Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро И.Т.га 1,2 млрд сўм ва фуқаро М.Б.га 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтган. Эвазига жами 48,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid