platina.uz
Жаҳон

АҚШ ноқонуний муҳожирларга 3 минг доллардан беради

Мазкур қарор ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этмоқчи бўлганларга тегишли. Аввал бу миқдор минг доллар эди. 

АҚШ ноқонуний муҳожирларга 3 минг доллардан беради

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (DHS) йил охирига қадар мамлакатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетишга рози бўлган ҳужжатсиз иммигрантлар учун тўловларнинг вақтинча оширилишини эълон қилди.

Бу ҳақда департаментининг расмий баёнотида айтилган.

Баёнотга кўра, Қўшма Штатларда SBP Home мобил иловаси орқали ихтиёрий равишда депортация учун рўйхатдан ўтган ноқонуний шахслар 3000 доллар ва уйга бепул самолёт чиптасини олишади.

Бундан ташқари, дастурда иштирок этиш уларни иммиграция қоидаларини бузганлик учун фуқаролик жарималари ва жазолардан озод қилади.

DHS котиби Кристи Ноэмнинг таъкидлашича, 2025 йил январидан бери 1,9 миллион ҳужжатсиз иммигрант мамлакатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетган, улардан ўн минглаби SBP Home дастуридан фойдаланган. Унинг сўзларига кўра, Рождество байрамлари арафасида расмийлар ихтиёрий равишда чиқиб кетиш учун "рағбатлантиришни уч баравар оширган", аммо таклиф фақат йил охиригача амал қилади.

"Ноқонуний иммигрантлар бу совғадан фойдаланишлари керак. Акс ҳолда, улар топилади, ҳибсга олинади, депортация қилинади ва ҳеч қачон қайтиб келмайди", деди Кристи Ноэм.

DHS SPB Home иловаси орқали ўзини депортация қилиш жараёни тез ва содда эканлигини таъкидлади: иловани юклаб олинг, маълумотларни тўлдиринг, шундан сўнг агентлик парвозни ташкил қилади ва харажатларни қоплайди.

Департамент белгиланган вақт ичида дастурдан фойдаланмаганларни мажбурий ҳибсга олиш ва депортация қилиш, шунингдек, Қўшма Штатларга киришни доимий равишда тақиқлаш билан таҳдид қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid