platina.uz
Иқтисод

Жисмоний шахслар учун микроқарз ва истеъмол кредитлари бўйича максимал миқдор белгиланди

2026 йил 1 мартдан бошлаб қарзнинг даромадга нисбатан кўрсаткичи бўйича талаблар жорий этилади. 

Жисмоний шахслар учун микроқарз ва истеъмол кредитлари бўйича максимал миқдор белгиланди

Жисмоний шахслар учун микроқарз ва истеъмол кредитларини олиш мумкин бўлган максимал миқдорлар белгиланди.

Адлия вазирлиги Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3618-1, 2025 йил 18 декабрь).

Унга кўра:

Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативларга қарз олувчининг истеъмол кредитлари ва (ёки) микроқарзлари бўйича қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш талаби қўшилди.

2026 йил 1 мартдан бошлаб қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти:

- мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан;

- мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги белгиланди.

Масалан, қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлганда, унинг даромади 5 млн. сўмни ташкил этса, у мазкур даромадининг 8 баравари, яъни 40 млн. сўмдан ортиқ миқдорда истеъмол кредитлари ва (ёки) микроқарзлар ололмайди.

Мазкур талаб якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ва таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid