platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ва Белгия миграция бўйича илк ҳамкорлик шартномасини имзолади

 Шартнома Ўзбекистон фуқаролари учун Белгияда қонуний ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш, миллий миграция бошқарув тизимида Европа стандартларини жорий этишни кўзда тутади. 

Ўзбекистон ва Белгия миграция бўйича илк ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Белгия Қироллиги Ички ишлар федерал хизматининг Иммиграция департаменти икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи расмий ҳамкорлик ҳужжатини имзоладилар.

Шартнома Ўзбекистон фуқаролари учун Белгияда қонуний ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш, миллий миграция бошқарув тизимида Европа стандартларини жорий этишга асосланади. Шунингдек, Белгия тажрибасига асосланган таълим дастурларини ўтказиш ва миграция жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш учун агентликлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни ўрнатишни назарда тутади.

Белгия Иммиграция департаменти мамлакат миграция сиёсатининг марказий органи бўлиб, кириш, яшаш, рухсатнома бериш ва халқаро ҳимоя учун масъулдир.

Ушбу янги ҳамкорлик формати амалий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда миграция бошқарув тизимини модернизация қилишга қаратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid