platina.uz
Жамият

Тўртта тилда сўзлашувчи, дипломат: Миграция агентлигига янги раҳбар тайинланди

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШ ва Япония университетларида ўқиган, шу вақтгача Токиода элчи бўлиб ишлаб келаётганди. 

Тўртта тилда сўзлашувчи, дипломат: Миграция агентлигига янги раҳбар тайинланди

Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Миграция агентлигига раҳбарлик қилади.

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда АҚШдаги Калифорния университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси аспиранти бўлган. Япониянинг Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.

Абдураҳмоновнинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларини қамраб олган. У Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган эди.

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.

Энди у хорижда меҳнат қилаётган ва ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган юз минглаб ватандошлар билан боғлиқ муҳим йўналишга раҳбарлик қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid