platina.uz
ЖЧ-2026

Испания Белгияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юборди

"Қизил фурия" асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда ғалаба голини уришга муваффақ бўлди. 

Испания Белгияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юборди

Испания Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди.

​10 июл куни кечқурун чорак финалда турнирнинг асосий фаворитларидан бири бўлган Испания Белгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

​Ўйин Испаниянинг устунлиги остида ўтди. Испания асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.

Испания 30-дақиқада Фабиан Руис голи эвазига ҳисобни очди, аммо ўн дақиқадан сўнг белгияликлар қарши ҳужумга жавоб қайтардилар: Шарл де Кетелер ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

Ўйин охирида 24 ёшли белгиялик дарвозабон Сенне Ламенс Педрининг узоқ масофадан берган зарбасини марказдан ушлаб қололмади. Микел Мерино вазиятни голга айлантирди.

Энди ​Испания 14 июл куни ярим финалда Франция билан ўйнайди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid