Эркинжон Турдимовга сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди
Ойбек Анваров аввал “IT-Park” технологик паркининг Сирдарё вилояти филиалини бошқарган.

Сирдарё вилояти ҳокимига сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Анваров Ойбек Тўлқинжонович Сирдарё вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ойбек Анваров ушбу тайинловга қадар “IT-Park” Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.