platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева масъулларни хулоса чиқаришга чақирди

"Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз", деди Президент администрацияси раҳбари.

Саида Мирзиёева масъулларни хулоса чиқаришга чақирди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни зўравонлик бўйича тегишли хулоса чиқаришга чақирди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак, деди у.

Бугун Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби масалаларни муҳокама қилди.

"Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур", дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, масъуллар ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўи тўкилишидан қўрқади, танқидни қабул қилолмайди.

"Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ", деди ПА раҳбари.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid