platina.uz

“Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!” – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолаган.
Жамият
11 апрель 2023 йил
“Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!” – Саида Мирзиёева

“Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!” – деди Саида Мирзиёева.

Аввалроқ, сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилишгани ва янги қонун билан 6 турдаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+