Илёсбек Умрзоқов Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Марҳамат туманига ҳоким тайинланди.
Умрзоқов Илёсбек Ўринбой ўғли Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Умрзоқов Илёсбек Уринбой ўғли 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган.
У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
Марҳамат туманига аввал Ўткирбек Мамиров раҳбарлик қилган.
Аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланганди.