platina.uz
Жамият

Чегарадан 1кгдан ошиқ олтинни ноқонуний олиб ўтган шахс ушланди

Металлнинг тахминий қиймати 1,1 млрд. сўмни ташкил этади. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. 

Чегарадан 1кгдан ошиқ олтинни ноқонуний олиб ўтган шахс ушланди

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда қўшни Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо метал савдосига чек қўйилди.

Ҳусусан, Косонсой туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро тоғаси 1988 й.т. шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid