platina.uz
Спорт

Исломбек Исмоилов “Нефтчи” клуби бош мураббийи бўлди

Яқиндагина жаҳон чемпионатида шов-шув кўтарган мутахассис фаолиятини Фарғонада давом эттиради.

Исломбек Исмоилов “Нефтчи” клуби бош мураббийи бўлди

Ўзбекистон У-17 терма жамоасини Осиё чемпиони қилган ва жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий – Исломбек Исмоилов “Нефтчи” жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов бошчилигида “Нефтчи” жамоаси олдига келгуси мавсумда қуйидаги асосий вазифалар қўйилди:

  • чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш;
  • Осиё чемпионлар лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш;
  • жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.

Исломбек Исмоилов Фарғонада аввал “Қўқон-1912” футбол клубини ҳам бошқарган.

Водий жамоаларида кечадан бери шов-шувли тайинловлар кузатиляпти. Тимур Кападзе Наманганга йўл олган бўлса, Самвел Бабаян Андижонда ишлайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid