Тимур Кападзе "Навбаҳор" бош мураббийи бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Индонезия термасини бошқариши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тимур Кападзе "Навбаҳор" бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
"Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди", дейилади "Навбаҳор" клуби баёнотида.
Томонлар ўзаро шартнома имзолади.
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Индонезия термасини бошқариши мумкинлиги ва улар билан музокаралар олиб боргани хабар берилганди.
Аммо у якунда Суперлига клуби билан келишувга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритганди.