platina.uz
Спорт

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди

У фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканини билдирган. 

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди

Тимур Кападзе Ўзбекистон термасидан кетди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Айтилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилган.

Мутахассисга бошқа таклиф тушгани ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканини билдирган.

"ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тимур Кападзенинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Тимур Кападзе қўл остида БААга қарши ўйинда Ўзбекистон ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid