platina.uz
Маданият

Ёзувчи ва ҳуқуқшунос Исфандиёр вафот этди

Унинг "Саратон", "Мени тонгда уйғотинг", "Қасам", "Қасоскор", "Хун"," Қайтиш", "Ўғри", "Инқироз ёхуд генераллар ўйини" каби ўнга яқин қисса ва романлари чоп этилган. 

Ёзувчи ва ҳуқуқшунос Исфандиёр вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, ҳуқуқшунос Исфандиёр вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Исфандиёр Кимсан ўғли Маткаримов 1946 йили Марғилон шаҳрида таваллуд топган. 1969 йили Фарғона Давлат педагогика институтини, 1971 йили Фарғонадаги мусиқа ўқув юртини, 1978 йили Горкий номидаги Адабиёт институтининг наср бўлимини, 1981 йили "Давлаткино" қошидаги Олий стсенаристлар курсини, 1997 йили Тошкент юридик институтини тамомлаган. 1996 йилдан адвокатлик лавозимида ишлади.

Унинг "Саратон"," Мени тонгда уйғотинг", "Қасам"," Қасоскор", "Хун"," Қайтиш", "Ўғри"," Инқироз ёхуд генераллар ўйини" каби ўнга яқин қисса ва романлари чоп этилган.

У драматург сифатида "Отасининг қизи"," Ишонмасанг ўламан, хотин", "Ғаройиб дори"," Сенинг тақдиринг" каби саҳна асарларини яратади. Исфандиёр сценарист сифатида "ХХ аср динозаврлари"," Қон ила йўғрилган муҳаббат" ва "Лоқайдлик мезони" филмларини яратди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid