platina.uz
Жамият

Хонсарой компанияси тарқалган хабарларни рад этди

Унда "фейк маълумотлар тарқатиш, бренд обрўсига путур етказиш, ишончсиз маълумотлардан фойдаланиш қонун бўйича жавобгарликка сабаб бўлиши" эслатилган. 

Хонсарой компанияси тарқалган хабарларни рад этди

Хонсарой компанияси бош директори қамалгани ҳақида хабарларда изоҳ берилди.

Айтилишича, "сўнгги вақтларда компаниянинг ишчан обрўсига путур етказадиган, фактларни бузиб кўрсатувчи, ишончсиз ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар тарқатилиши кузатилган".

Бундай хабарлар истеъмолчиларни чалғитмоқда.

Бундай хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жумладан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига зид бўлиб, унда ҳақиқатга тўғри келмайдиган, инсофсиз ва атайлаб ёлғон маълумотларни тарқатиш тақиқланиши белгиланган. Бундай ахборот юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин.

"Фейк маълумотлар тарқатиш, бренд обрўсига путур етказиш, ёлғон маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек компания обрўсига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай материаллар тарқатилиши қонун бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Биз ўз ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун ваколатли органларга мурожаат этиш, шу жумладан амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик жараёнларни бошлаш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз", дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур масалада изоҳ бермаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid