platina.uz
Иқтисод

Октябрда иккиламчи уй-жой бозорида нархлар қимматлади

Бир ой ичида 1 квадрат метр учун ўртача нарх 2,4 фоизга ошди, сентябрда бу кўрсаткич 0,6 фоиз бўлган эди. 2024 йил октябрида нархлар 1 фоизга арзонлаганди. 

Октябрда иккиламчи уй-жой бозорида нархлар қимматлади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази октябр ойидаги Ўзбекистон уй-жой бозори динамикаси маълумотларини тақдим этди.

Октябр ойида уй-жой бозоридаги фаоллик ўсиши республиканинг барча ҳудудларида қайд этилди.

Энг катта ойлик ўсиш Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида кузатилиб, бу ҳудудларда уй-жой олди-сотди битимлари ўртача 26 фоизга кўпайди. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида эса ўсиш мӯътадил бўлиб, мос равишда тахминан 2% ва 4% ни ташкил этди.

Республика бўйича уй-жой олди-сотди битимларининг тахминан 30 %и Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Октябр ойида пойтахтда савдо ҳажми ойлик ҳисобда 5,3 %га, йиллик ҳисобда эса 32 %га ошди.

Октябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар динамикаси бироз тезлашди. Бир ой ичида 1 квадрат метр учун ўртача нарх 2,4% га ошди, сентябрда бу кўрсаткич 0,6% бўлган эди.

Ўтган йил октябрига нисбатан ҳисоблаганда, иккиламчи бозорда ўртача нарх 1 кв. метр учун 7,4% га ўсган.

Энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Наманган вилоятларида қайд этилди, бу ҳудудларда уй-жой нархлари тахминан 20% га ошди.

Октябр ойида Тошкентда иккиламчи уй-жой бозорида нархлар деярли ўзгармасдан қолди, ўртача ўсиш 0,7% атрофида бўлди.

Йиллик ҳисобда, ўтган йил октябр ойига нисбатан, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархлари 1% га пасайган. Энг сезиларли тушиш Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қайд этилган, бу ерда ўртача нархлар тахминан 5% га арзонлашган.

Пойтахтнинг бирламчи уй-жой бозорида эса аксинча, нархлар ўсиши кузатилмоқда. Октябрь ойида бир квадрат метр учун ўртача нарх йиллик ҳисобда 2,1%га ошган.

Энг юқори ўсиш Бектемир, Яшнобод, Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда нархлар ўртача 5,5% га ўсган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid