platina.uz
Жамият

Самарқандда ноқонуний олтин савдоси иштирокчилари қўлга олинди

Улар 2 бўлак олтин қуймаларни харидорга 737 млн сўмга сотишга келишиб, олиндан 500 млн сўм олган. 

Самарқандда ноқонуний олтин савдоси иштирокчилари қўлга олинди

Ноқонуний олтин савдоси тўхтатиб қолинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами оғирлиги 475 гр. ташкил қилган 2 бўлак олтин қуймаларни харидорга 737 млн сўмга сотишга келишиб, олиндан 500 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 гр бўлиб, умумий қиймати 740,4 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid