Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” бош юрисконсулти ушланди
У МЧЖ раҳбаридан қурилиш бўйича камомад ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8400 АҚШ доллари талаб қилган.

Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” ДМ бош юрисконсулти пора билан ушланди.
2024 йилнинг декабр ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилган. Унда 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади.
Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бош юрисконсульти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
АввалроқҳДХХ томонидан солиқ ходимлари ва МИБ ижрочиси ушланганди.
Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори МЧЖ қарздорлигини камайтириб бериш эвазига пора сўраган.