platina.uz
Жамият

ЮНЕСКО Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Ташкилот Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг фавқулодда самимий қабул, саховатли меҳмондўстлигини юқори баҳолаган. 

ЮНЕСКО Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

ЮНЕСКО Самарқанддаги 43-сессия юқори даражада ташкил этилгани бўйича Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

Бош конференция Ўзбекистон ҳукуматининг таклифига биноан 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

"Қадимий цивилизация ва бой меросга эга бўлган Ўзбекистоннинг маданий хазиналари делегациялар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди", дейилади миннатдорлик хабарида.

Ташкилот Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига фавқулодда самимий қабул, саховатли меҳмондўстлик ва Конференция ишининг энг яхши шароитларда ўтказилишини таъминлаш учун кўрилган барча чоралар учун чуқур миннатдорлик билдирган.

  • Жумладан,ташкилот 43-сессияни ажойиб Самарқанд шаҳрида ўтказиш имкониятидан алоҳида мамнуният билдиради.
  • Ўзбекистон ҳукуматини барча аъзо давлатлар, ассоциация аъзолари ва кузатувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун юқори баҳолайди.
  • Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевга қўллаб-қувватлаши, Бош конференция эҳтиёжларига эътибори ва шахсий иштироки учун самимий ва чуқур миннатдорлик билдиради.
  • Сессиянинг узлуксиз ва самарали ишини таъминлаган барча ўзбек хизматлари ва ходимларига уларнинг ажойиб фидойилиги ва юқори профессионаллиги учун миннатдорлик билдирган.

“Самарқанд руҳи”: қайта жонланаётган тамаддун бешиги

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid