platina.uz
Жамият

Андижонда 2,6 млрд сўмлик субсидия мақсадсиз сарфлангани аниқланди

Шундан 1,8 млрд сўмлик қисми ўзлаштириб юборилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Андижонда 2,6 млрд сўмлик субсидия мақсадсиз сарфлангани аниқланди

Андижон вилоятида субсидия маблағларининг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори асосида ажратилган субсидия маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича Андижон вилоятида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, 2023-2024 йиллар давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами 7,8 млрд сўм миқдоридаги субсидия маблағлардан 2,6 млрд сўми Қарор талабларига зид равишда мақсадсиз сарфланган. Шундан 1,8 млрд сўмлик қисми ўзлаштириб юборилган.

Жумладан:

-Балиқчи туманида 4 та юридик шахс томонидан 74 нафар касаначига 729,6 млн сўмлик;

-Улуғнор туманида 1 та юридик шахс томонидан 48 нафар касаначига 401,3 млн сўмлик;

-Жалақудуқ туманида 1 та юридик шахс томонидан 25 нафар касаначига 247,5 млн сўмлик;

-Хонобод шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 10 нафар касаначига 204 млн сўмлик;

-Қўрғонтепа туманида 2 та юридик шахс томонидан 19 нафар касаначига 180,0 млн сўмлик;

-Шаҳрихон туманида 1 та юридик шахс томонидан 9 нафар касаначига 69,0 млн сўмлик асбоб-ускуналар етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, Избоскан туманида 2 та юридик шахс 79 нафар касаначига ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машиналарини таъминотчи сифатида 118 млн сўм устама қўшган ҳолда етказиб берган.

Касаначилар билан меҳнат шартномалари тузилмагани, амалдаги бандлиги таъминланмагани ва ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганлиги натижасида 792,3 млн сўм миқдоридаги субсидия маблағлари мақсадсиз сарфланган.

Шунингдек, ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши субсидия маблағлари ажратилган рўйхатдаги касаначиларнинг иш билан бандлигини таъминланганлиги ҳамда иш ҳақларининг ҳисобланиши солиқ органларига топширилган ҳисоботлари асосида ўрганилганда Қарор талаблари бузилиши, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Қарор талаби бўйича Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг тадбирлари орқали назорат қилиб бориш ишларида ҳам масъулиятсизлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилган.

Тўпланган материаллар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid