“Грин карта” дастури ҳали очилгани йўқ – АҚШ ҳукумати
Энди лотереяда қатнашмоқчи бўлган ҳар бир иштирокчидан 1 доллардан пул ундирилади.

Интернетда “DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш бошланди” деган сохта хабарлар тарқалган. Бу хабарлар ёлғон, деб хабар берди АҚШ давлат департаменти.
DV-2027 дастури бўйича расмий рўйхатдан ўтиш санаси ва жараён ҳақидаги маълумотлар фақат АҚШ давлат департаменти томонидан эълон қилинади.
АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (DV) дастурига рўйхатдан ўтиш жараёнида айрим ўзгаришларни жорий этмоқда. Шунингдек, энди лотереяда қатнашмоқчи бўлган ҳар бир иштирокчидан 1 доллар миқдорида пул ундирилади.
DV-2027 дастури учун рўйхатдан ўтиш бошланиш санаси ва танлов натижаларини Entry Status Check (ESC) орқали кўриш мумкин бўладиган сана яқин вақт ичида эълон қилинади.