"Грин карта" натижалари 4 май куни эълон қилинади
Рўйхатга олиш 2023 йилнинг октябр ва ноябр ойларида бўлиб ўтганди.
Жамият
30 апрель, 15:40
"Грин карта" натижалари жорий йилнинг 4 май кунидан бошлаб эълон қилиниши маълум бўлди.
DV-2025 дастури иштирокчилари ўз маълумотларини 2024 йил 4 май куни тушликдан бошлаб қуйидаги ҳавола орқали киритишлари мумкин.
DV-2025 рўйхатга олиш муддати 2023 йил 4 октябрда бошланган ва 7 ноябр куни ёпилганди. DV-2025 дастури ғолиблари ўзларининг тасдиқлаш рақамларини камида 2025 йил 30 сентябргача сақлашлари керак.
Эслатиб ўтамиз, лотереяда ғолиб чиққан ва виза олганлар АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Телеграмда кузатиб боринг!