platina.uz
Жаҳон

Путин ядровий синовларга тайёргарлик учун таклифлар киритишни буюрди

3 ноябр куни эса президент Трамп Қўшма Штатлар "ядровий қуроллар қандай ишлашини кўриш учун" синовлар ўтказиш ниятида эканлигини тасдиқлаган. 

Путин ядровий синовларга тайёргарлик учун таклифлар киритишни буюрди

Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ядровий қурол синовларига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича таклифлар киритишни буюрди.

Россия президенти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашувда тегишли буйруқни чиқарди.

"Мен Ташқи ишлар вазирлиги, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, махсус хизматлар ва тегишли фуқаролик идораларига ушбу масала бўйича қўшимча маълумот тўплаш, Хавфсизлик Кенгашида таҳлил ўтказиш ва ядровий қурол синовларига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишилган таклифларни тақдим этиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюраман", деди Россия раҳбари.

Владимир Путин Россия раҳбарияти Ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги кенг қамровли шартнома қоидаларидан четга чиқишни режалаштирмаётганини, аммо агар шартнома иштирокчилари бўлган давлатлар синовлар ўтказса, Россия "тегишли ва етарли жавоб чораларини кўриши кераклигини" таъкидлади.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Владимир Путин ядровий синовларнинг амалга оширилишини ўрганишни буюрган.

"Таъкидламоқчиманки, президент синовга тайёргарлик кўришни бошлаш ҳақида буйруқ бермаган. Президент бундай синовларга тайёргарлик кўришни бошлашнинг мақсадга мувофиқлигини текширишни буюрди", дейди Песков.

3 ноябр куни Трамп Қўшма Штатлар "ядровий қуроллар қандай ишлашини кўриш учун" ядровий синовлар ўтказиш ниятида эканлигини тасдиқлади. У бу қарорни бошқа ядровий кучларнинг фаолияти билан боғлади.

"Россия синов ўтказишини эълон қилди. Агар эътибор берган бўлсангиз, Шимолий Корея ҳам доимо синов ўтказади. Бошқа давлатлар ҳам синов ўтказади", деб таъкидлади у.

"Биз ядровий синов ўтказмайдиган ягона мамлакатмиз. Мен синов ўтказмайдиган ягона мамлакат бўлишни истамайман", деди АҚШ президенти.

Мухбир Россия ва Хитой ядровий қурол синовдан ўтказмаслигини таъкидлаганида, Трамп: "Улар бу ҳақда гапиришмайди", деб жавоб берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid