platina.uz
Жамият

"Jetour" бўйича чалғитувчи реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди

Ушбу автомобил бошқаларидан энг афзали экани ва муддатли тўлов нол фоизлиги бўйича маълумотлар эълон қилинган. 

"Jetour"  бўйича чалғитувчи реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди

"Jetour" рекламаси бўйича МЧЖлардан бирига жарима қўлланилди.

“Sultanov Motors” МЧЖга (“JETOUR” автомашинаси рекламасида) қонунбузилиш ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мониторинглар олиб борилган.

Текширувлар натижасида “Sultanov Motors” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “JETOUR X70” автомашинасини бошқа автомобилларга нисбатан энг афзали эканлиги ҳақида келтириб ўтилган ҳамда муддатли тўлов учун 0%” дея амалда мавжуд бўлмаган хизматлар тўғрисида рекламалар жойлаштирганлиги маълум бўлди.

Бунинг натижасида истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур шаклланган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш эҳтимоли вужудга келган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Sultanov Motors” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid