platina.uz
Иқтисод

Банклардан қимматбаҳо металл сотиб олишда янги тартиблар жорий этилади

Тижорат банклари олтин қуймаларни Марказий банкдан шартнома асосида харид қилиб, мустақил нархларда реализация қилади. 

Банклардан қимматбаҳо металл сотиб олишда янги тартиблар жорий этилади

Тижорат банкларида қимматбаҳо металлар билан операцияларнинг янги тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Жисмоний ва юридик шахслар олтин қуймаларни шунингдек рақамли (жисмоний бўлмаган) олтин ва кумушни банкларнинг мобил иловалари орқали реал вақт режимида сотиб олиш ва сотишлари мумкин.

Бу тартиб фуқаролар ва корхоналар учун янги инвестиция имкониятлари яратади. Кичик суммалардан бошлаб жамғариш ва сармоя киритиш имконияти мавжуд.

Тижорат банклари олтин қуймаларни Марказий банкдан шартнома асосида харид қилиб, мустақил нархларда реализация қилади.

Нархлар Лондон қимматбаҳо металлар уйишмаси фиксинги асосида шаффоф белгилаб борилади ва банкларнинг расмий саҳифаларида мунтазам янгиланади.

Барча операциялар онлайн, тез ва хавфсиз, банк тизимлари орқали идентификация ва аутентификация асосида амалга оширилади.

Ушбу механизм Ўзбекистон фуқароларига қимматбаҳо металлар орқали жамғариш ва инвестиция қилишнинг замонавий, қулай ва рақамли йўлини тақдим этади.

Электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металл банк томонидан мижозга сотиш ва қайтариб сотиб олиш объекти бўлиб ҳисобланади. Бунда банк томонидан мижозга қимматбаҳо металл жисмоний кўринишда берилиши таъқиқланади.

Металл ҳисобварақ орқали қимматбаҳо металларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотишда тўлов банкнинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган банк картаси, банк ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилади.

Тўлов муваффақиятли ўтганидан сўнг, банк томонидан банкнинг мобил иловаси орқали мижозга электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металл сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid