platina.uz
Иқтисод

Япония халқаро ҳамкорлик банки Ўзбекистонга 1,45 миллиард доллар ажратади

Маблағлар Самарқанд яқинида қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини ўз ичига олган икки иншоот қурилишига йўналтирилади.

Япония халқаро ҳамкорлик банки Ўзбекистонга 1,45 миллиард доллар ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик банки Ўзбекистонга 1,45 миллиард доллар ажратади.

Ажратиладиган маблағлар Самарқанд яқинида қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини ўз ичига олган икки иншоот қурилишига йўналтирилади.

Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) Ўзбекистондаги қайта тикланувчи энергия лойиҳалари учун тахминан 1,45 миллиард долларлик ҳамкорликдаги молиялаштириш пакетини тайёрламоқда, деб хабар беради Nikkei нашри. Ушбу қадам Токио иқтисодий таъсирини Марказий Осиёда мустаҳкамлашга қаратилган.

Ажратиладиган маблағлар Самарқанд яқинида жойлашган иккита қувват ишлаб чиқариш иншооти қурилишига йўналтирилади. Ушбу иншоотларда қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимлари бирлаштирилади. Комплексларнинг умумий қуввати 1 000 мегаваттни ташкил этади, бу эса уларни мамлакатдаги энг йирик “яшил энергия” лойиҳаларидан бирига айлантиради.

Лойиҳада Саудия Арабистонининг АCWA Power компанияси (51 фоиз улуш) ҳамда япониялик ҳамкорлар — Sumitomo Corp., Chubu Electric Power ва Shikoku Electric Power иштирок этмоқда.

Япония халқаро ҳамкорлик банки ушбу лойиҳада иштирок этаётган молиявий институтлар орасида энг йириги сифатида 635 миллион долларлик кредит ажратади. Қолган маблағлар Sumitomo Mitsui Banking Corp. ва Norinchukin Ba каби хусусий банклар томонидан таъминланади, ҳамда Nippon Export and Investment Insurance (NEXI) лойиҳа хавфларини суғурталайди.

Қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасида уч йиллик ҳамкорлик дастури имзоланган бўлиб, у япон компаниялари лойиҳаларини давлат кафолатисиз молиялаштиришни назарда тутади.

Яъни, агар лойиҳа муваффақиятсиз бўлса ёки қарз қайтарилмаса, Ўзбекистон ҳукумати бу қарз учун жавобгар бўлмайди. Масъулиятни фақат ўша лойиҳада иштирок этаётган хусусий компаниялар ўз зиммасига олади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid