platina.uz
Сиёсат

Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистонга келади

Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилади. 

Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистонга келади

Сербия президенти Александр Вучич жорий ҳафтада Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бошланган иш ҳафтасидаги режалари бўйича маълумот берилди.

Бугун давлат раҳбари жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида Президент АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландауни қабул қилади.

Маълумки, Ўзбекистон тарихий тадбир – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қабул қилмоқда. Президентимиз Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Президент ноябрда АҚШга бориши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid