platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Сербияда Александр Вучич партияси сайловда мағлубиятга учради

Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламент сайловларида янги мухолиф куч — “Талабалар рўйхати” 50,84 фоиз овоз тўплаган. 

Сербияда Александр Вучич партияси сайловда мағлубиятга учради

​Сербиянинг янги мухолиф кучи — "Талабалар рўйхати" парламент сайловларида 50 фоиздан ортиқ овоз тўплади ва ҳукуматни шакллантириш имкониятига эга бўлди.

​Ҳукмрон Сербия тараққиёт партияси (СТП) раиси Александр Вучич парламент сайловларида мағлубиятга учраганини сайлов натижалари расман эълон қилинишидан олдин тан олди.

​Сербия Республикаси Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламент сайловларида янги мухолиф куч — “Талабалар рўйхати” 50,84 фоиз овоз тўплаган.

​Собиқ президент Александр Вучичнинг рўйхатини эса мамлакат сайловчиларининг 40,41 фоизи қўллаб-қувватлаган.

​Сайлов бюллетенларига жами 18 та партия ва сайлов рўйхати киритилган, бироқ уларнинг 15 таси 1 фоиздан кам овоз олган.

​Вучич сайлов комиссияси "Талабалар рўйхати"нинг ғалабасини расман эълон қилишидан олдин мағлубиятини тан олди. Собиқ президентнинг баҳолашича, "Талабалар рўйхати" парламентда 135–140 та депутатлик мандатига эга бўлади.

​"Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, табақалаштирилган танланма асосида олинган маълумотларга кўра, бу сайловда мағлуб бўлганимиз мутлақо аниқ. Норозилик ҳаракати иштирокчилари томонидан шакллантирилган "Талабалар рўйхати" ғалаба қозонди. Улар 135–140 та депутатлик мандатини қўлга киритади, бизда эса тахминан 105 та мандат бўлади", — деди Вучич ўз тарафдорларига.

​Унинг сўзларига кўра, Сербия тараққиёт партияси 1 миллион 720 мингта овоз олган, бироқ бу ғалаба учун етарли бўлмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid