platina.uz
Сиёсат

Президентнинг Сербияга ташрифи бошланди

Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия раҳбари Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Президентнинг Сербияга ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди.

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилиб, Фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон – Сербия олий даражадаги музокаралари ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Уларнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid