Ҳоким ўринбосарлари сони қисқартирилади
Шунда ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари сони 6 нафар, туман ва шаҳарларда эса 4 нафаргача қисқартирилади. Шунда ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.
Бу ҳақда президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади. Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.
Қайд этиш керак, айни пайтда саналган идораларнинг ярмидан кўпи шундоғам ҳокимиятлар таркибига киритилган.
Шунингдек, KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади.