Самарқандга кириш 2 ҳафтага ёпилади
Ички ишлар вазирлиги вилоятга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирган.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.
Транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган. Ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.
ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирган.