platina.uz
Жамият

Черногория ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Қарор миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш доирасида қабул қилингани айтилган. 

Черногория ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди.

Шу йилнинг 9 октябр куни Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқароларини визадан вақтинча озод этиш тўғрисидаги аввалги қарорларини тўхтатиб қўйди.

Бу қарор миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш доирасида қабул қилингани айтилган.

2023 йил апрел ойида Черногория ҳукумати Ўзбекистондан келган сайёҳлар учун виза талабини бекор қилиш режасини эълон қилган эди. Икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар июнь ойида бошланиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистон 2019 йилнинг феврал ойида Черногория фуқаролари учун визасиз режим жорий қилган эди. Улар 30 кун давомида визасиз мамлакатда қолишлари мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid